Соқолни қириб олиш ҳаромми?

22.04.2018 18:30 16609

Савол

Ассалому алайкум, устоз, соқолни қириб олиш ҳаромми?


Жавоб

Олдин ҳам айтганмиз, соқол қўйиш вожиб ва суннат, деган олимлар бор. Вожиб деганларга кўра, уни қириб юриш ҳаром, суннат деганларга кўра макруҳ амалдир.

Соқолнинг ҳукмини сўраётганларга яна бир гапимиз, исломнинг бундан бошқа жуда кўплаб аҳкомлари бор бўлиб, уларга ҳам риоя қилиш ҳақида қайғурмоқ лозим.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад