Ота ўз қизи билан бир хонада ёлғиз қолиши дурустми?

Савол
Ассалому алайкум устоз, ота яшаб турган уйида ўз қизи билан бир хонада ёлғиз қолиши дурустми? Бир домла бундай бўлиши дуруст эмас айтди. Жавоб учун раҳмат.
Azon FM онлайн радиоси
Сўровнома
Ўзбекистонда масжидлар сони етарли деб ўйлайсизми?
Сўровнома натижалари (2541 та овоз):
Дунё қисқа сатрларда
Аҳмад Муҳаммад сўзи
Парвардигорингизни танийсизми
Адолатнинг турар жойи Парвардигор ҳузуридадир
Синдирилган эшик
...аслида “Араб қиши-зулмати”, “Араб қатлиоми” деган номлар муносиброқ эди
Овропанинг хатарли истиқболи
Аввало эътиборингизни икки ҳужжатга тортмоқчиман
Саволим бор...
Суннатни ўрганамиз
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кишининг жамоат билан ўқиган намози бозорда ва уйида ўқиган намозидан йигирма неча баробар зиёдадир. У шундай бўладики, бирор киши таҳорат қилса ва уни чиройли адо этса, сўнг масжидга келса, ана шу келиши фақат намоз учунгина бўлса ҳамда намозгина уни жойидан турғизса, то масжидга боргунича ҳар бир қадами учун бир даража берилиб, бир хатоси ўчирилади. Қачон масжидга кирса, уни намоз ушлаб турар экан, у намоздадир. Сизлардан бирингиз намоз ўқиган ерида ўтириб қолса, фаришталар унинг ҳаққига: “Аллоҳим, унга раҳм қил. Аллоҳим, унинг гуноҳларини кечир. Аллоҳим, бу банданинг тавбасини қабул эт, деб дуода бўлишади модомики, (бу киши) у ерда бирортага озор бермаса ва таҳорати кетмаса”, дедилар
Энг кўп ўқилган хабарлар
«Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг олий ўрин соҳиби аниқланди
Хушхабар. Ислом оламининг машҳур олимлари юртимизда
Нуҳ пайғамбар кемасига тегишли фактлар Туркиядан топилдими?
Долзарб мақолалар
Соқолни қириб олиш ҳаромми?
Видео. Умра сафарига борган актёр Фаррух Соипов зам-зам тарихи ҳақида видео тайёрлади
Қуръон мусобақаси мутлақ ғолиби Йўлдошбек қорининг таржимаи ҳоли
Ҳақиқатни соғинган миллат. Ёхуд диний идорамиз қачон Президентга ёрдам бера бошлайди?

Жавоб
Отанинг ўз қизи билан ёлғиз қолиши жоиз. Мазҳабимизнинг ишончли китобларидан "Ҳидоя"да: "Маҳрам аёллар билан хилватда қолиш ва сафар қилишнинг зарари йўқдир", дейилади. Ота ва қиз бир-бирига маҳрам ҳисобланади. Уларнинг хилватда қолиш жоизлигига далил, Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилган қуйидаги ҳадисдир. Унда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: "Бир аёл билан никоҳидаги киши (эри) ва маҳрамидан бошқа киши бир уйда қолмасин". Имом Муслим ривоятлари.
Ўрни келганда айтиш жоизки, киши маҳрам аёлларнинг юзи, боши, кўкси, болдирлари ва билакларига қараши жоиз. Орқаси, қорни ва сонига қараши мумкин эмас. Қараш мумкин бўлган жойларга тегиб кетишнинг кароҳияти йўқ. Илло ўзи ё аёлда шаҳват юзага келишидан қўрқса, қараш ҳам ва тегиш ҳам жоиз эмас.
Валлоҳу аълам.
Мубашшир Аҳмад