Икки намоз вақти ораси

17.04.2018 11:00 1132

Савол

Ассалому алайкум. Вақт тиғиз бўлган пайтда икки намозни энг камида қанча вақт билан ўқиш мумкин? Мисол учун, пешин ва аср намозларида. Бугунги тақвим бўйича аср намозининг вақти 15:14 кираркан. Пешинни шу вақтга яқин ўқиш мумкинми?


Жавоб

Пешиндан хуфтонгача бўлган намозларда бирининг вақти чиқса, иккинчисининг вақти киради. Масалан, сиз айтгандек асрнинг вақти 15:14 да кирса, пешинни шу вақтгача ўқиса бўлади. Аммо фарз намозларни бу даражада кечиктириш макруҳ бўлади.

Шунингдек, бизнинг мазҳабда намозларни жамлаб ўқиш мумкин эмас. Агар жуда ҳам қаттиқ зарурат бўлса, бир намозни охирги вақтида, кейингисини аввалги вақтида ўқиш мумкин. Масалан, пешинни охирги вақтида тугатиб, асрни аввалги вақтида ўқиш каби.

Аммо оддий ҳолатларда бундай қилиш яхши эмас.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад