Сотувчи маҳсулотни тарозида тортаётганида буни харидорга кўрсатиши шартми?

20.01.2018 20:30 952

Савол

Сотувчи маҳсулотни тарозида тортаётганида буни харидорга кўрсатиши шартми?


Жавоб

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким бизни алдаса, биздан эмасдир", деганлар (Муслим ривояти). Шунга биноан агар харидорни алдаш мақсадида бўлмаса, тарозини харидорга кўрсатиш шарт эмас. Ҳозирги пайтда харидорга тарозини кўрсатиб ҳам унинг ҳаққидан уриб қолишнинг йўллари кўплигини эътиборга олсак, юқоридаги шартимиз, яъни уни алдамаслик, янада аҳамият касб этади.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад