"Тўрт томонинг қибла, кетавер" - талоқми?

11.03.2018 20:00 3195

Савол

Агар эр хотинига "тўрт томонинг қибла, кетавер", деса талоқ собит бўладими?


Жавоб

Агар хотинига "Тўрт томонинг қибла, кетавер", деганда икки ҳолатдан бирида талоқ тушади:

1. Хотини талоқ сўраб жанжаллашиб турганда.

2. Эр бу гапи билан талоқни ният қилганда.

Агар шу икки ҳолатдан бири бўлмаса, талоқ тушмайди.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад