Талабанинг намози

26.12.2017 14:30 4585

Савол

Ассалому алайкум, домла. Аҳволларингиз яхшими? Бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Илтимос, вақтингиз бўлганида жавоб ёзинг, мeн учун зарур. Мен ҳозирда талабаман. Бомдод намозини ўқийман. Қолган намозлар дарс вақтига тўғри келиб қолгани сабабли ўқий олмайман. Қолган намозларимни қазо қилиб ўқисам бўладими? Қазонинг ҳукми қандай? Жавобингизни интизорлик билан кутаман


Жавоб

Қолган намозларни қазо қилиб ўқишингиз мумкин эмас. Чунки ҳар намоз ўз вақтида фарз. Намозни қасддан, билиб туриб ўқимай ўтказиб юбориш гуноҳи кабирадир. Уни қолдиришга ҳеч қандай узр йўқ. Аллоҳ таоло айтади: "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).

Намозни ўқишга қасд қилган ҳолида, фақат унутиб қолдирса, ёки ухлаб қолиб вақтини ўтказиб юборсагина узрли бўлади ва қазосини ўқийди.

Сизнинг ҳолатингизда ҳам узр йўқ. Йўлини қилиб намозни ўз вақтида ўқишингиз лозим.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад