Ухлаш учун кийиладиган кийимда намоз ўқиса бўладими?

08.03.2018 18:20 5120

Савол

Ассалому алайкум! Ухлаш учун кийиладиган кийимда намоз ўқиса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат


Жавоб

Авратлар ёпилган бўлса ҳар қандай кийимда намоз ўқиш жоиз. Аммо ўша кийим тор, юпқа бўлмаслиги керак. Қолаверса намоз Роббул оламийннинг ҳузурида туриш демак. Шу сабаб солиҳ салафлар намозларига энг яхши ва гўзал кийимларини кийишган. Ўзингиз ҳам обрў-эътиборли киши ҳузурига бундай кийимда кирмасангиз керак.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад