Адлия вазири ўринбосари саволларингизга жавоб беради

01:00 13.06.2018 575

"Ҳуқуқий ахборот" каналида берилган хабарга кўра, 2018 йил 13 июнь куни соат 16:00га қадар @tdyuubot манзилига таълим қонунчилигига доир масалалар бўйича саволлар юбориш мумкин.

13 июнь куни кун давомида Адлия вазирлиги мутахассислари онлайн тарзда таълим соҳасидаги саволларга жавоб беради.

13 июнь соат 16:00 да эса адлия вазири ўринбосари –Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Каньязов “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” саҳифаси орқали онлайн-мулоқотга чиқиб, фойдаланувчиларнинг умумлаштирилган ва таснифланган саволларига жавоб беради.

Саволлар 80 та сўздан ошмаслиги, таълим соҳасига оид (мактабгача, умумий ўрта, ўрта-махсус, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, нодавлат таълим муассасалари фаолияти ва ҳ.к) бўлиши лозим.

Юқорида келтирилган талабларга жавоб бермайдиган саволлар кўриб чиқилмайди, дейилади берилган хабарда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!