Африка давлатлари Трампнинг узр сўрашини истамоқда

18:00 13.01.2018 441

Африканинг 54 давлати вакиллари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Африкани “нопоклик ўраси” деб атагани учун кечирим сўрашини истамоқда.

Deutsche Welleнинг хабар беришича, Африка иттифоқи миссиясининг АҚШдаги вакиллари бугун баёнот бериб, Дональд Трампнинг сўзларини қоралаган. Шунингдек, улар Америка ҳукуматининг келиб чиқиши африкалик бўлганларга ва Африка қитъасига ҳақорат қилишга тобора мойил бўлиб бораётганидан хавотир билдиришган.

Трампнинг ҳақоратли сўзлари миграция қонунчилиги ҳақида конгрессменлар иштирокидаги йиғилишнинг ёпиқ қисмида янграган. Америка оммавий ахборот воситалари Трампнинг қуйидаги гапини тарқатди: “Африкадан келган бу одамлар бизга нимага керак? Бу мамлакатлар – нопоклик ўралари. Бизга кўпроқ Норвегиядан одамлар керак”. АҚШ президенти бу сўзларини Ҳаити ҳақидаги ҳам айтган.

Бироқ Дональд Трамп қаттиқ гапирган бўлса-да, бундай сўзларни тилга олмаганини Твиттер орқали маълум қилди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!