Агар...

10:00 25.01.2018 523

...қадрингиз йўқлигини, обрўйингиз тушиб кетаётганини ҳис қилсангиз Инсон сурасининг 22-оятини ўқинг: “Албатта, бу сизлар учун мукофот ва сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз(Аллоҳ наздида) мақбулдир”;

...ўзингизни муваффақиятсиз, омадсиз деб ҳисобласангиз, ноумидликка тушсангиз Юсуф сурасининг 87-оятини ўқинг: “Эй ўғилларим! Боринг, Юсуф ва унинг укасини изланг ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур”;

...ўзингизни ҳамма нарсадан маҳрум қилинган деб ўйлаётган бўлсангиз Иброҳим сурасининг 34-оятини ўқинг: “Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва(Раббига) жуда ношукрдир”;

...қийинчилик ва машаққатлардан чарчаган бўлсангиз Шарҳ сурасининг 5-оятини ўқинг: “Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”;

...одамлар сиз билан жанг бошлашса, Фурқон сурасининг 63-оятини ўқинг: «Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда “Саломатлик бўлсин!” деб жавоб қиладиган кишилардир»;

...турли қўрқувлардан қутулишни истасангиз Бақара сурасининг 62-оятини ўқинг: “Албатта, мўминлар, шунингдек, яҳудийлар, насронийлар ва собиийлардан кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса ҳамда солиҳ амалларни қилса, уларга Раббиларидан ажр бордир, уларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар”;

Агар гуноҳларингиз кечирилишини истасангиз Оли Имрон сурасининг 135-оятини ўқинг: “Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳоланки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна, улар била туриб, қилмишларида давом этмайдиган кишилардир”.

Дилшодхон БОБОЖОНОВ

Манба: Irfon.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!