Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлиш

15:40 13.02.2018 316

Аллоҳ таолонинг раҳматидан кимлар ноумид бўлиши ҳақида Қуръон каримада шундай дейилган: “Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур”. (Юсуф, 87 оят)

Бу ояти каримадан “Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиш” имоннинг бир қисми экани маълум бўлади. Раҳматдан умидвор бўлиш – Аллоҳ таолога итоат, ибодат қилиб, бандалигини ҳис қилмайдиганлардан ўзини йироқ тутиш билан юзага чиқади. Зеро, банда кимга итоат қилса, табии равишда ундан ниманидир умид қилаётган бўлади ва кимга бўй сунмаётган бўлса, ундан ҳеч нарса умид қилмаётган ва қалбан нафратланаёган бўлади.

Банда қилган гуноҳларига тавба қилаётганда: “Аллоҳ таолонинг раҳмати чексиз ва албатта тавбамни қабул қилади”, деган фикрда бўлиб, унга қалбан ишониши лозим. Оламга бир назар солинг, улкан-улкан, темир каби қаттиқ, пойдевори мустаҳкам тоғларни, пуф деса учиб кетадиган порохлар майда-майда қилиб ташлар экан, таърифлашга инсон тасаввури етмайдиган Аллоҳнинг мустаҳкам раҳмати гуноҳларни қум каби зарраларга айлантриб ташлай олмайди. Йўқ, бундай раҳмат тоғ каби гуноҳларни ҳам албатта, зарраларга айлантириб ташлайди.

Аллоҳни раҳматига суяниб, қалбадан қўрқув кетиб гуноҳларни писанд қилмаслик жуда қаттиқ алданиш ва натижаси ҳалокатдир. Эътибор қилинг-а, ярага керакли муолажа қилинса, албатта у тузалади, лекин, киши малҳамга ишониб қўлини оловга суқадими?

Манба: Нақшбандийя тариқати шайхи Ҳаким Ахтарнинг  “Ахлоқни сайқаллаш” китобидан
 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!