Америка Диёнат маданий маркази фаолиятига назар

18:26 14.10.2017 771

АҚШ бўйлаб  саёҳат мобайнида, аниқроғи Виржиния штатидан Нью-Йоркка қайтиш йўлида кўркам ҳамда ҳашамдор бўлган масжидга кўзимиз тушди. Бизда уни томоша қилиш ҳоҳиши уйғонди. Масжид ичкарисига қадам қўйилганида унинг ички қисми ҳам ташқи кўринишидан қолишмаслигининг гувоҳи бўлдик. Бу ўша яқин атрофдаги муслим биродарлар ҳавас билан тилга оладиган масжид эканлигини билдик. Сўнг ушбу масжид ва унинг фаолияти ҳақида билиш истаги уйғонди.

Маълум бўлишича, Америка Диёнат маркази (Америкада масжидлар асосан “маданият маркази” дея номланар экан) Мериленд штатининг Ланхем шаҳрида жойлашган “Турк-Америка” ҳамжамияти маркази нотижорат ташкилотининг янгича номидир. Ушбу ижтимоий марказ 1993 йилда бир гуруҳ америкалик турклар томонидан Америкада истиқомат қилувчи турк муҳожирлари ва мусулмонларга диний, ижтимоий ҳамда маърифий таълим бериш мақсадида ташкил этилган. Етакчи ташкилот сифатида Америка Диёнат марказининг бутун Америка бўйлаб 22 ҳудудий бўлимлари ва филиаллари мавжуд бўлиб, Туркия республикасининг диний ишлар бошқаруви остида фаолият юритади. Масжиднинг имом ва аёлларнинг дин ходимлари Диёнат диний ишлар бошқаруви томонидан тайинланади. Сабаби, унда Америка Диёнат маркази ҳудудий имомларни тайинлаш ҳуқуқи мавжуд.

Турк-Америка ҳамжамияти маркази Мериленд штатининг Ланхем шаҳридаги кампуси ҳудудини кенгайтириш ва ривожлантиришга $110 миллиог АҚШ доллари сарфланган. Натижада у зиёратчилар ва Вашингтон Колумбия Округи ҳудудида яшовчи аҳоли учун асосий маданий марказга айланди. Марказ беш асосий бинолардан ташкил топган. Булар 16-аср Усмонийлар мумтоз меъморчилиги мисолида қад ростлаган масжид, маданият маркази биноси, меҳмонхона, ер ости машина тураргоҳи, ресторан ва дўконлардан иборат зал, турк ҳаммоми жойлашган дам олиш биноси, ички ҳовуз ва спорт марказларидан иборат. Дарҳақиқат, бу билан Америка Диёнат маркази шимолий яримшардаги Ислом меъморчилигининг ёрқин намунаси бўла олади.

Америка Диёнат маркази асосий ёрдамни Турк ҳукумати институти бўлмиш (Диёнат) диний ишлар президиумидан олади. Марказнинг маъмурий ва диний ходимлари Туркия республикаси Диёнат номли нуфузли муассасаси томонидан танланади. Диёнатнинг асосий мақсади Туркия ва дунё аҳолисига Исломни тушунтиришга кўмаклашишдан иборатдир. Қолаверса, ушбу марказ аҳолига диний хизмат кўрсатиш билан бирга тарихий ҳамда замонавий диний масалалар борасида ҳам малакали олимлари орқали таҳлилий қарорлар чиқарадилар. Диёнат Америка маркази аллақачон халқаро мавқеига эга бўлган марказ саналибгина қолмай, унинг диний етакчилари жаҳоннинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатидан ҳам ўрин олган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!