Амстердамда Буюк қайтиш норозилик акциясини қўллаб намойиш ўтказилди

02:00 17.05.2018 311

Нидерландия пойтахти Амстердам шаҳрида кеча чоршанба куни Буюк қайтиш норозилик акциясини қўллаб-қувватлаб ва Фаластин миллий ҳалокат кунини хотирлаб намойиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Анадўлу” хабар тарқатди.

Исроилга қарши бўлган БДС ҳаракати Дом майдонида намойиш уюштирди. Иштирокчилар намойишда ҳурриятга, босқинчиликни тугатишга, пойтахти Қуддус бўлган Фаластин давлати қуришга чақирадиган баннерлар кўтаришди.

Шунингдек, улар турли шиорларни айтиб чақиришди: «Озод Фаластин», «Террорчи Исроил, террорчи Америка», «Нетаняҳу қотил».

Намойиш бир неча соат давом этди. Намойиш АҚШ элчихонаси олдида тугади.

Намойиш давомида фаоллардан бири Маржая Кроит: “Ғазо ва Исроил орасида расмий чегара йўқ. Фаластинликларнинг тинч намойиш ўтказилишларида Исроилга ҳеч қандай хавф йўқ. Исроил томонида ш вақтга қадар на жароҳатланган ва на вафот этган йўқ”, деди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!