“АҚШ ва Исроилга санкциялар қўллаш керак!”

20:30 15.05.2018 2161

Малайзия Исломий Ёшлик Ҳаракати(МИЙҲ) раиси Муҳаммад Раими жаҳон ҳамжамиятини Қўшма Штатлар ва Исроилга нисбатан дипломатик босимни кучайтиришга чақирди. Бу ҳақда NST хабар тарқатди.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти икки мамлакат аъзолигини тўхтатиб, ҳарбий ва иқтисодий санкциялар жорий қилиши керак”, деди ўзининг мурожаатида.

Бундан ташқари, МИЙҲ, Умумжаҳон Тинчлик Миссияси (УТМ) томонидан Малайзия билан ҳамкорликда Ғазога тиббий ёрдам кўрсатиш учун Фаластин инсонпарварлик ёрдам фондини ташкил этди.

Дорилар ва тиббий ёрдам учун ажратилган бошланғич пул миқдори 500,000 Малайзия долларига тенг. Унинг 20,000 Малайзия доллар УТМга топширилади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!