Австрияга келган мусулмонлар нега насронийликка ўтмоқда?

17:00 13.01.2018 2405

Австрияда 2017 йилда черковда чўқинтирилганларнинг 75 фоизини мусулмон мамлакатлардан келганлар ташкил этди, дея хабар бермоқда dpa агентлиги.

Архиепископликда катта ёшдагиларни чўқинтиришга масъул Фредерик Досталь муҳожирларнинг Австрияда бошпана олиш учун динини ўзгартираётгани ҳақидаги фикрни ишончли эмас деб атади.

“Австрия католик черковига сохта насронийлар керак эмас, шунинг учун чўқинтиришга номзодларни қатъий талаблар асосида танлаймиз”, – деди у.

Чўқинтиришга тайёргарлик камида бир йил давом этади, бу вақт ичида диний машғулотлар ва ибодатларга қатнашиш, насронийларга хос турмуш тарзига амал қилиш ва хайрия тадбирларида иштирок этиш зарур.

Евростат маълумотига қараганда, 2016 йилда 39860 киши Австриядан бошпана сўраган. Уларнинг аксари афғонистонликлар, суриялик ва ироқликлардан иборат.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!