Азонни овоз кучайтиргичда айтилишининг фойдаси

12:00 07.03.2018 1981

Бир дўстим айтиб қолди: “Шом намозига кеч қолиб, охирги ракатга улгурдим. Ёнимда турган 30 ёшлар атрофидаги ака ҳам мен каби намозга кечикиб қўшилган экан. Имом салом берди ва биз туриб намозни давом эттирмоқчи эдик, шунда ёнимдаги ака менга қараб: “Бир ракат ўқийманми?”, деди. Кейин ўзи хижолат қилдими, индамай намозни давом эттирди. Намоздан кейин у киши билан суҳбатлашиб қолдим. Айтишича, яқиндан мунтазам жамоатга қатнашни бошлабди. Шу сабабми, баъзи нарсаларни яхши билмас экан. Мен билганимча ўргатдим.

Мени ҳайратга солган иш эса у кишини жамоатга қизиқтирган сабаб бўлди. У киши шундай дейди: “Мен масжид яқинидаги қурилишда иш бошқарувчи бўлиб ишлайман. Яқиндан бошлаб бизга азон эшитила бошлади. Доим азон товушини эшитганимда, қалбим ларзага келади ва виждоним қийналади. Баъзи нарсаларни тўлиқ билмайман, лекин энди ўрганмоқчиман ва беш вақт намозга мунтазам қатнамоқчиман”. 

Хулоса қилиш ўзимиздан.

Аллоҳ таоло барчамизга тавфиқ ва ҳидоят берсин.

Муҳаммад ЗОҲИДЖОН

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!