Бемордан олган нарсам пора ҳисобланадими?

05:00 17.05.2018 933

Савол: Менинг касбим шифокор. Россия Федерациясида ишлайман. Ҳукумат шифохонасида оладиган маошим Россияда яшаш учун бир ойга етмайди. Баъзан беморлар даволангандан сўнг, баъзан эса муолажадан аввал пул ва бошқа моддий қийматликлар беради. Шу нарсаларни олишим жоизми? Бу пора ҳисобланмайдими?

Сизга катта раҳмат.

Жавоб: Муолажа тугагач – беморлар кўнгилдан чиқариб сизга берган нарсаларнинг зарари йўқ деб биламан. Аммо муолажадан олдингиси эса қайсидир маънода пора бўлади.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!