Биз Аллоҳникимиз ва албатта Аллоҳга қайтувчимиз

20:30 30.01.2018 1113

Бугун шайх Муҳаммад Солиҳ Қошғарий Хитой қамоқхоналарининг бирида вафот этдилар. У зот бир неча ой олдин узоқ муддатли уй қамоғидан кейин қамоққа олинган эдилар.

Шайх 1939 йилда Шарқий Туркистонда Қошғар шаҳри яқинидаги Артушда туғилганлар. Диний зиёли оилада тарбия топганлар. 11 ёшида Қуръонни ёд олиб, илм таҳсилига киришганлар. Диний таълимни оталари шайх Солиҳ Домило, Мулла Ашуро, Фозил қори ва Зайнулобидин Домилодан олганлар. 

1956 йилда Пекиндаги исломий илмлар институтига кирдилар. У ерда Азҳардан шартнома асосида келган шайхлар доктор Баҳоуддин Зайёний, шайх Ҳомид Сулаймонлардан дарс оладилар. Муҳаммад Солиҳ Қошғарийнинг кўплаб асарлар бор. Улардан:

1. Қуръони каримнинг уйғур тилидаги маънолари таржимаси;
2. Бухорийнинг "Адабул муфрад" китоби таржимаси;
3. Таборак ва Амма поралари тафсири;
4. Шеър ва қасидалар девони ва бошқалар.

Шайх аввал Хитой исломий уюшмаси раиси ўринбосари, Урумчидаги Ислом институти ректори бўлиб ишлаганлар. Шунингдек, Хитой сиёсий маслаҳат кенгаши аъзоси бўлганлар. Исломга қилган хизматлари учун 1992 йилда подшоҳ Файсал мукофоти билан тақдирланганлар.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!