Биз сизни кўрмасдан севдик расулим!

08:40 27.02.2018 755

Саҳобаларга ҳавас, бизларга одат,
Улар яшаган давр – асри саодат,
Қиёматни кутиб, қиляпмиз тоқат,
Биз сизни кўрмасдан севдик Расулим.

Тушларимга қайтинг, ҳеч йўқ бир бора,
Саҳобалар янглиғ бахт туйсам зора,
Даҳрийлик наҳси-ла бўлмай овора,
Биз сизни кўрмасдан севдик Расулим!

Энг яхши онадан, айласам нидо,
Бола чоғингизда, бўлдингиз жудо,
Ансор киби сиз-чун бўлсайдик фидо,
Биз сизни кўрмасдан севдик Расулим!

Сизга саловатлар айтмоғим табиий,
Жаннатдаги қўшним бўлинг абадий.
Мадина ҳам уммат сизга пок набий,
Биз сизни кўрмасдан севдик Расулим!

Мадина ҲИКМАТУЛЛАЕВА

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!