БМТ Тунисни тинч намойишчиларни қамамасликка чақирди

19:30 13.01.2018 83

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси Тунисда кўп сонли намойишчилар ҳибсга олинганидан хавотир билдирди. Бошқарма мамлакат ҳукуматини одамларни асоссиз ҳибсга олмасликка ва одил судловни таъминлашга чақирмоқда.

Тунисда душанбадан бери 778 киши ушланган, улардан 200 нафари 15-20 ёшлилардир, дейилади unmultimedia.org сайти тарқатган хабарда.

“Бизга маълум бўлишича, айрим кишилар дўконлар ва полиция участкаларига ҳужум қилган. Биз кўчага чиққан ҳаммани босиқликка ундамоқдамиз. Тинч намойишчилар бошқаларнинг тажовузкор ҳаракати учун жазоланмаслиги зарур”, – деди БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқарма матбуот котиби Руперт Колвилл.

Эслатиб ўтамиз, 14 январь куни “Тунис инқилоби”га 6 йил тўлади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!