CNN Сурияда россиялик ёлланма жангчиларнинг ўлими тасвирланган видеони кўрсатди

16:00 14.02.2018 1004

Американинг CNN телеканали 7 февраль куни Суриянинг Дайр Зор туманида россиялик 200 дан ортиқ ёлланма жангчининг ўлими тавсирланган видеони намойиш қилди. Уларнинг ўлимига АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция президент Башар Асад сафидаги кучларга қарши берган авиазарбалар сабаб бўлгани айтилмоқда.

Аввалроқ Bloomberg агентлиги ҳам Россиядаги манбаларига таяниб россиялик ёлланма жангчилар ўлгани ҳақида хабар берган эди.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков эса Сурияда 7 февраль куни халқаро коалициянинг авиазарбаси натижасида россияликлар ўлгани ҳақида Кремль ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини билдирди. Шунингдек, у ОАВ хабарларига биринчи манба сифатида ишонмаслик кераклигини таъкидлади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!