Сурияда қонли ҳафта

13:30 12.02.2018 550

БМТ маълумотига қараганда, ўтган ҳафта Шарқий Гута ва Идлибда тинч аҳоли вакилларидан 230 нафари ҳалок бўлди. Уларнинг аксари Сурия қўшинлари ва уларнинг иттифоқчилари амалга оширган авиазарбалар натижасида ўлган.

Бундан ташқари, 812 киши жароҳат олган. Шундай қилиб, 4-9 февраль кунларидаги қурбонларнинг умумий сони 1074 кишини ташкил этди.

Ҳужумлар натижасида камида тўққизта тиббий муассаса вайронага айланган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн халқаро ҳамжамиятни зудлик билан Суриядаги хунрезликни тўхтатишга чақирди. Унинг фикрича, Шарқий Гута ва Идлибда тинч аҳолининг бомбардимон қилинишини ҳарбий жиноят деб ҳисоблаш мумкин.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!