Дамашқда ҳаво ҳужумлари ортидан қурбонлар кўпаймоқда

23:35 10.02.2018 232

Сурияда Асад тузуми Дамашқ шарқига амалга ошираётган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 75 нафарга етган. 

Ҳужумлар Шарқий Гутадаги аҳоли турар жойларига қараб йўналтирилган. “Анадўли” хабар беришича, 27 нафар киши Арбинда, 8 нафар киши Думада, 2 киши Ҳарастада, 12 киши Жисринда, 7 киши Ҳамурийяда , Ҳаззада 4 киши, 3 киши Масробада ҳалок бўлишган.
 
Ҳаво ҳужумлари давом этаётгани сабабли, қурбонлар сони ҳам ортиб боряпти. Шундай қилиб 29 декабрдан бери Сурия низомининг Шарқий Гутага амалга оширган ҳужумларда 524 нафар киши ҳалок бўлган, икки мингга яқин киши жароҳатланган.
 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!