Денгиз орқали Европа сари: мигрантлар сони камайди, ўлим ҳолатлари ортди

14:40 14.02.2018 165

Жорий йилнинг илк ҳафталарида Ўрта ер денгизи орқали Европага 8154 киши етиб келди. Ўтган йилнинг шу даврида эса мазкур рақам 12358 нафарни ташкил этган эди. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти маълум қилди.
 
Ўрта ер денгизини кесиб ўтишга уринган мигрантлар оқими камайган бўлса-да, ўлим ҳолатлари ортган: 2018 йилнинг 1 январидан 11 фефралигача Ўрта ер денгизида 401 киши (ўтган йили – 261 киши) чўкиб кетди.

Мигрантларнинг асосий қисми Италияга келган, шунингдек Греция ва Испанияга келганлар ҳам анчагина.

Жорий йилда дунё бўйича 589 нафар мигрант ва қочқин ҳалок бўлди. Ўнлаб кишиларнинг дараги чиқмаяпти.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!