Дубайда янги суперминора қурилади

21:20 12.01.2018 728

Дубайда тез орада янги суперминора пайдо бўлади. Uptown Dubai доирасидаги ушбу осмонўпар биноси лойиҳаси билан АҚШнинг Rockwell Group меъморчилик ва дизайнерлик компанияси шуғулланмоқда.

IslamToday нашри хабарига кўра, аввалига Burj2020 деб аталган Uptown Dubai тумани қурилиши 2017 йилнинг сентябрида бошланди. Еттита минора жойлашадиган туманнинг майдони 10 миллион квадрат метрдан каттароқ. Бу ерда турар жойлар, икки юздан ортиқ дўконлар, ресторанлар, ҳашаматлик меҳмонхоналар бўлади.

Туманнинг марказий майдони ер сатҳидан 28 метр баландликда бўлиши кўзда тутилган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!