Дунё масжидлари: Ҳасан II жомеъси – Атлантика океани бўйидаги улкан масжид (фотожамланма)

23:10 04.10.2017 1370

Ҳасан II жомеъ масжиди Марокашнинг Дорул Бийзо (Касабланка) шаҳрида, Атлантика океани бўйида жойлашган дунёдаги энг катта масжидлардан бири ҳисобланади.

Ушбу масжиднинг океанга қараган қисмида улкан ойнаванд хонақоҳ қурилган бўлиб, унда бир вақтнинг ўзида 25 минг намозхон ибодат қилиши мумкин. Умумий ҳисобда эса масжид 105 мингга яқин мусулмон учун мўлжалланган.

Масжид 1986-1989 йилларда қурилган, ўз фаолиятини 1993 йилдагина бошлаган.

Масжид минорасининг баландлиги 210 метр бўлиб, бу дунёдаги энг баланд кўрсаткич саналади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!