Дунё масжидлари: “Истиқлол” жомеъси – жаҳондаги энг кўп мусулмон яшайдиган мамлакатдаги энг катта масжид (фото)

16:36 06.10.2017 1755

Индонезия мамлакати 1949 йилда Нидерландия мустамлакасидан қутилиб, ўз мустақиллигини эълон қилди. Шундан сўнг мусулмонлар сони бўйича дунёдаги энг катта кўрсаткичга эга ушбу мамлакатда (бугунги кунда 240 миллион мусулмон истиқомат қилади) мустақиллик муносабати билан мўъмин-мусулмонлар учун каттароқ жомеъ барпо этиш ҳақида фикрлар пайдо бўлди.

1978 йилнинг 22 феврал куни юқоридаги фикрларнинг амалиётга татбиқи сифатида давлат пойтахти Жакарта шаҳрида “Истиқлол” жомеъ масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу масжид минтақадаги энг катта жомеъ ҳисобланади. У бир вақтнинг ўзида 120 000 кишига ибодатни амалга ошириш имконини беради. 

Масжид марказий гумбазининг диаметри 45 метрни ташкил қилади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!