Дунё неъматларига берилиш

07:00 14.04.2018 763

Турли тантаналарда ёзиладиган зиёфат базмларни кўринглар. Бу неъматлар натижасига қараб мулоҳаза қилинглар. Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг неъматларини тановулига киришаётганларга қаранглар.

Агар Аллоҳ азза ва жалла хоҳласа бу неъматлардан уларни бир зумда маҳрум қилиб қўяди.

Уларга қаранг, яъни уларнинг кўпчилигига Аллоҳнинг неъматлари билан муомала қилишда манманлик, жирканиш ва туғён кўринишларини учратасиз.

Кеча айтган эдим яна эслатиб ўтаман: Ўша кўпчилик одамлар таомга қандай муносабатда бўлмоқда? Олдидаги табоқларга турли емишлар қўйилади. Улар еб турганларидан кейин ҳам у дастурхонда бу шаҳардаги тўлиб тошган, оччиққан кишиларнинг қорни тўядиган даражадаги таомлар ортиб қолади.

Кейин ушбу ортиб қолган таомлар устига пўчоқ ва қоғозлар (ишлатилган салфетка)ни солиб, уни борадиган жойи сизлар билганингиздек, очиққанлар ҳам ейишга жирканадиган кайфиятда ахлат қутисига ташланади.

У одамлар бу ишни ўзларига қоида қилиб олганлар. Бу ишлари билан ўзларининг дабдаба ва такаббурликларини кўрсатиши учун қиладилар.

Бу ҳолатни кўрмаяпсизларми, эй биродарлар?

Балки тантаналар ва кечалари уйда ўтказиладиган тўлиб тошган зиёфат дастурхонлари, ресторан ва кафе ҳамда ошхоналарда бўлаётган йиғинлардаги ҳолатни тасаввур қилиб кўрмайсизларми?

Буни бошлаб берувчилари кимлар? Уни бошлаб берувчилари ёки уларнинг кўплари мусулмонлардир.

Бу ишни бошловчилар ўзларини Ислом билан безаб кўрсатадилар. Улар бу тантаналарни бундай кўринишда ўтказишларининг сабаби улар ўзларини Аллоҳ таоло эҳтиром қилган бойлармиз, деб тасаввур қиладилар. Хўп, Аллоҳ уларга эҳтиром қилган бўлса нима учун улар бир-бирларини олдида Аллоҳ бергани билан фахрланмайди, мақтанмайди? Нима учун буни аҳамиятли деб ҳисобламайдилар? Нима учун ўзларидаги қолган неъматларни четга суриб оёқлари билан тепиб ташламайдилар?

Бу сизлар билган кўринишдир. Бу одамларда бўлиб ўтаётган воқеликдир. Яна қайтариб айтаман бу аксар одамларнинг амалдаги воқеликларидир...

 

Имом Бутий суҳбатларидан.

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!