Дуо шакли ҳақида савол

05:00 14.05.2018 644

Савол: Муҳтарам Шайх, сизнинг дуоларингиз ўзига хослиги билан ажралиб туради. Уларда олий руҳонийлик сезилади. Булар Раббоний фатҳ, файз ва тавфиқ эканига заррача шубҳа йўқ. Дуоларингизда: “Эй Аллоҳ, саййидимиз Муҳаммаднинг (соллалоҳу алайҳи ва саллам) руҳларига биздан олқиш ва салом етказ. Эй Аллоҳ, дунёда У зотни кўрмай имон келтирдик, жаннатда У зотни кўришдан тўсма...” иборалари такрорланади. Саволим дуонинг “...жаннатда У зотни кўришдан тўсма” қисмига тегишли. Мазкур ўринда жаннатга киришга ишоняпсиз. Буни “банданинг Робби борасидаги чиройли гумони” деб тушунамизми?

Жавоб: “...жаннатда У зотни кўришдан тўсма” дейилиши жаннатга киришимизга қатъий ишонч эмас, балки унга кириш умидидир. Мазкур жумланинг моҳияти ва ундан биз ирода қилаётган нарса “Агар бизни жаннат ила икром этсанг, у ерда Муҳаммад Мустафони (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўришдан бизни тўсма”, деган маънодадир.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!