Янгиликлар

Эрдоған Ал-Ақсонинг озод қилиниши яқинлашаётгани ҳақида гапирди

5379

Жума куни Аё Софияни масжид ҳолатига қайтариш тўғрисида фармонга имзо чеккан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ушбу тадбирни босиб олинган Қуддусдаги биринчи қибла ва учинчи исломий зиёратгоҳ  Ал-Ақсо масжидини озод қилишнинг бошланиши деб атади.

"Аё София жомесининг қайта тикланиши Ал-Ақсо масжидига ҳуррият қайтарилишининг муҳим омилидир", деб ёзди Туркия раҳбари ўз твиттерида.

Кеча Аё София деворларида узра кўп йиллар давомида биринчи азон товуши янгради ва юзлаб одамлар масжидга туташ ҳудудда жума намозини ўқидилар. Шом намозида ҳам кўплаб намозхонлар йиғилди.

Янги мақомдаги жоменинг расмий очилиши 24 июл, жума кунига режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдоған масжиднинг диний мансублигидан қатъи назар барча хоҳловчилар учун очиқ бўлишини айтган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбул аэропортида қолиб кетган юртдошларимиз ҳақида. Улар қайтарилади...

267 09:40 04.08.2020

АҚШнинг нефть шартномасидан Сурия ҳам, Туркия ҳам норози

592 18:30 03.08.2020

Туркия: қурбонлик гўштлари 23 мамлакатда тарқатилди

1386 17:30 02.08.2020

Туркияда карантин чоралари яна кескинлаштирилади

995 15:30 01.08.2020

Грециялик руҳоний Аё Софиянинг масжидга айланиши тўғри эканини тасдиқлади 

3764 13:00 01.08.2020

Киевда энг катта масжид қурилади

741 13:51 30.07.2020
« Орқага