Эрдўған Ўзбекистонга келади

18:40 24.04.2018 816

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 29 апрель – 3 май орасида Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга расмий ташриф уюштиради. Бу ҳақда «DAILY SABAH» нашрига таянган ҳолда Xabar.uz маълум қилди.

Қайд этилишича, Эрдўған Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади ҳамда Бухоро шаҳрини зиёрат қилади.

«Умид қиламанки, туризм соҳасида керакли лойиҳаларимиз билан ижобий натижаларга эришамиз. Ўзбекистонда сайёҳликни ривожлантириш учун энг йирик лойиҳаларимизни олиб борамиз», дея Эрдўғон сўзларидан иқтибос келтирган манба.

Туркия Президенти Ўзбекистонга ташрифидан сўнг Жанубий Кореяга йўл олади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!