Фаластин Европа давлатларидаги элчиларини маслаҳатга чақирди

13:30 17.05.2018 326

Бу ҳақда Фаластин ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Тейсир Жерадатга таянган ҳолда TRT интернет нашри маълум қилди.

«Австрия, Венгрия, Руминия ва Чехия Республикасидаги Фаластин элчилари маслаҳат учун мамлакатга чақирилди», – дейилади маълумотда.

Мазкур тўрт давлатнинг Исроилдаги элчилари ҳам АҚШнинг Тель-Авивдаги элчихонасини Қуддусга кўчириш маросимида иштирок этган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!