Фаластин раҳбари Путин билан Қуддус масаласини муҳокама қилади

22:30 12.01.2018 427

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос жорий йилнинг февралида Россияга сафар қилади. Бу ҳақда Фаластиннинг Россиядаги элчиси Абдулҳофиз Навфал РИА Новостига маълум қилди.

Маҳмуд Аббос Россия президенти Владимир Путин билан учрашиб, Яқин Шарқдаги вазият, жумладан, Қуддус маласини муҳокама қилади.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи бошида АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб тан олди ва Америка элчихонаси Тель-Авивдан Қуддусга кўчирилишини маълум қилди. Бу қарорга дунёнинг аксар давлатлари, хусусан, Россия қаршилик билдирди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!