Фаластин Яқин Шарқ Музокараларида АҚШнинг даллоллик қилишига рози эмас

09:00 14.02.2018 195

Фаластин давлат раҳбари Маҳмуд Аббос Москвада Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашувида Яқин Шарқдаги муаммоларни ҳал қилишда кўп томонлама даллол қилинишига қаршилигини маълум қилди.

“Яқин Шарқдаги музокаралар Эрон билан боғлиқ шартномада бўлганидек, 4 ёки 5 давлат иштирокида ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўларди”, – деди Маҳмуд Аббос.

Сўзини давом эттирган Маҳмуд Аббос: “АҚШнинг хатолари туфайли юзага келган бугунги жараёнда уларнинг яна бир бор даллоллик мақомида ҳамкорлик қилишини қабул қилмаймиз. Халқаро саммит бўлган тақдирда, АҚШнинг бир ўзи эмас, бошқа ўртада турувчи давлатлардан бири бўлишини истаймиз”, – деди.

Ўз навбатида Путин: “Фаластин халқини доимо қўллаб-қувватлайман. Мавжуд вазият шуни кўрсатадики, барча орзу қилган муҳитни яратиш учун ҳали кўп вақт керак бўлади”, – деди.

Эслатиш жоизки, АҚШ президенти Доналд Трамп 6 декабрь куни Қуддусни Исроил пойтахти деб эълон қилди ва Тел Авивдаги АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчириш тўғрисида буйруқ берди.

Путин Маҳмуд Аббос билан учрашуви олдидан Трамп билан телефонда мулоқот қилганди. Суҳбат давомида Фаластин-Исроил инқирозини ҳал қилиш йўлларига ечим изланган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!