Фаластинда ишсизлик 27,4 фоизни ташкил қиляпти

17:00 14.02.2018 73

Ўтган 2017 йилда Фаластин бозорларида ишсизлик 27,4 фоизга кўтарилган. 2016 йилда бу кўрсатгич 26,9 фоиз эди.

Фаластин марказий статистика бошқармаси хабарига кўра, Ғарбий соҳил ва Ғазода ишсиз қолганлар сони 373,3 минг нафарга етган. Ғарбий соҳилда ишсизлар сони 157,1 минг нафар бўлса, Ғазода бу 220,2 мингни ташкил қилади.

Ғазо секторида бир миллиондан ортиқ киши яшайди. Улар 11 йилдирки давом этаётган Исроил қамали натижасида жудаям оғир аҳволда.

Мазкур статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2017 йилда Фаластинда 1,375 миллион нафар ишчи кучи мавжуд бўлган. Уларда 870 минг нафари Ғарбий соҳилда, 505 мингга яқини Ғазодадир.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!