“Фотиҳа” сурасини қайта англаш ёхуд биринчи сура тафсири (5-мақола)

02:00 02.06.2018 852

Биринчи: Роҳман бу жуда ҳам кучли, ҳар қандай кутилгандан юқори, ҳаддан ташқари даражада кучли, чексиз севги. Бу нимани англатади? Аллоҳ бандасини шунчаки севмайди. Унинг севгиси сиз Аллоҳдан кутганингиздан-да жуда ҳам кучли, юқори даражадаги севги.

Иккинчи: Бу (севги, ғамхўрлик, меҳрибонлик) ҳозирнинг ўзида, ҳозирги дақиқада содир бўлаётган ҳолат, яъни Сиз бу ҳолатни қачондир келишини кутиб юрмайсиз. У ҳозирнинг ўзида, шу дақиқада содир бўляпти. Буни ўз номи билан айтганда, Роҳман исми билан биз Аллоҳнинг меҳрибонлиги, ғамхўрлиги, севгиси ҳозирнинг ўзида бизда содир бўлаётганлигини тан оламиз. Дарҳақиқат, Унинг ғамхўрлиги, меҳрибонлиги фавқулодда доимо намоён бўлиб туради.

Учинчи маъноси. Бу маънони қабул қилиш жуда ҳам қийин. Биринчи тасаввурда у нотўғри кўриниши мумкин. Лекин бу аниқ. Юқорида айтиб ўтилган ҳолатлар вақтинчаликдир. Бир бирига ўхшаш бўлган сўзларнинг шакли шу маънони вақтинчалик маъносини келтириб чиқаради.

Ғодбан бу жаҳлдор одам, лекин кейин албатта тинчланади;

Ротман бу ниҳоятда ташна бўлган дам. Сув ичса ташналиги қолмайди;

Жаван  қорни оч одам. Овқат егандан сўнг очлиги қолмайди. Унинг ҳолати ўзгаради.

Араб тиида сўз охирида “ан” қўшимчасини қўшиш – ҳозирги дақиқада жуда ҳам кучли, лекин бу вақтинчалик деган маънони билдиради. Вақтинчалик бу бирор нарсани етишмаслигидан эмас, бу вақтинчалик. Чанқоқни нима қондиради? Сув. Очликни нима кетказади? Овқат. Жаҳлни нима кетказади? Жаҳлни кетказишга сабаблар кўп.

Худди бир нарса эритиб юборгандек, бу ҳолатлар йўқолади. Бу нима дегани? Аллоҳнинг бизга бўлган севгиси, мҳрибонлиги, ғамхўрлиги жуда ҳам кучли, кутилгандан-да ортиқ даражада кучли, у ҳозирнинг ўзидаёқ намоён бўлаяпти. Лекин биз ёмон ишлар қилсак, амалларимиз ёмон бўлса, биз Унинг бу мурувватидан бебаҳра қолишимз мумкин.

Қандай қилиб Аллоҳ бизларни Ўз (раҳматидан) севгисидан, меҳрибонлигидан узиб қўйиши ҳақида кейинроқ тўхталамиз.

Бу ар Роҳман. Ар Роҳман исмининг қандай ажойиб, эътиборли жиҳати бор экан?

 1. Жуда ҳам кучли

 2. Ҳозирнинг ўзида.

 3. Бу жиҳатлар вақтинчалик .

Энди ар Роҳийм исмининг иккита жиҳати бор.

Биринчиси – доимо, собит. Роҳийм сўзнинг шакли Роҳман сўзидаги шакли билан фарқ қилади. Бу исм ҳамма вақт, доимо собит маъносини билдиради.

Бу исмнинг иккинчи жиҳати эса ҳозирнинг ўзидаёқ эмас, ҳозирги вақтда маъносини беради.

Масалан, мен менинг ўқитувчим меҳрибон ёки онам мени севади десам, бу сифат доимий эканлигини билдиради. Лекин бу ҳозирнинг ўзидаёқ деган маънони англатмайди.

Агар Аллоҳ фақат ар Роҳийм исмини айтганида, доимий эканлигини билдирарди. Аммо жуда ҳам кучли, ҳозирнинг ўзидаёқ маъносини бермасди.

Мен шуни таъкидлаб айтаманки, Аллоҳнинг севгиси, ғамхўрлиги жуда ҳам кучли ва у ҳозирнинг ўзидаёқ намоён бўлиб туради ва бир вақтинг ўзида у доимий равишда бўлиб туради. Бу ар Роҳман,  ар Роҳиймдир! Субҳаналлоҳ! Аллоҳнинг севгиси ва меҳрибонлигини ар Роҳман ар Роҳймдан ортиқ айтолмайсан! Лекин биз нима учун биринчи ар Роҳман, иккинчи бўлиб ар Роҳийм келаётганини билмаймиз. Мисол келтираман: Айтайлик, сиз ишхонада ҳар ойнинг биринчи санасида ойлик маош оласиз. Мана бугун ойнинг биринчи санаси. Сиз ойлик олишингиз керак. Лекин сизнинг бошлиғингиз ишга келмаяпти. Сизга пул шу бугун жуда керак. Сиз соат 5да ишдан кетишингиз керак, соат эса 4 бўляпти. Бироқ пул берадиган бошлиқ йўқ. Соат 5 га яқинлашиб қолди. Сиз безовталанасиз. Шеригингиз сизга “хавотир олма, у ишончли одам, келади” деб сизни тинчлантираяпти. Лекин иш вақти тугаяпти, сиз янада безовтасиз. Шеригингиз эса “хавотир олма. У масъулиятли, ишончли одам, келади” деб сизни яна тинчлантиради. Сиз шунда: “Мен унинг ишончли, маъсулиятли одамлигини биламан. Бу унинг хусусияти. Лекин бу хусусиятини хозирнинг ўзидаёқ кўрсатсин!” дейсиз.

Агар одам бирор офатга йўлиқиб қолса, қачон унга ёрдам керак бўлади? Ҳозирнинг ўзидаёқ. Яъни сиз аввал Аллоҳнинг ҳозирнинг ўзида сизга ёдам берадиган исмини эшитасиз. Кейинги исми эса кейин сизга ёрдамга келади. Бу исм Сизга келгусига кафолат беради.

Сиз ар Роҳийм десангиз бу доимо, ҳама вақт маъносида келиб, сизнинг келажагингизни кафолатлайди. Сиз ар Роҳман десангиз, бу сизнинг муаммоларингизни ҳозирнинг ўзида ҳал қилади деган маънони билдиради. Масалан, сиз қорнингиз оч пайтида кейинги ҳафтада қандай овқат ейишни ўйламайсиз. Сиз ҳозирнинг ўзида овқатланиб олишингиз керак. Қорнингиз тўқ пайтида кейинги ҳафтада қандай овқат ейишни ўйлашингиз мумкин. Яъни сен очқаб кетган бўлсанг, кейинги ҳафтада қандай овқат ейишни ўйламайсан. Фақат ҳозир овқат ейишни ўйлайсан. Уй ҳақини бу ойда тўлаб қўйсанггина, кейинги ойда тўлашни ўйлашинг мумкин. Биз бугунги эҳтиёжларимиз қондирилсагина, бошқа эҳтёжлар ҳақида кейин ўйлаймиз. Аллоҳ бизни тушунади. Шунинг учун ҳам “Мен ар Роҳманман” деяпти. Қара, сенинг эҳтиёжларинг қондирилишига ғамхўрлик қилиб турибман, деяпти. Эҳтиёжинг қондирилгандан сўнг қаёққа қарайсан? Келажакка. Аллоҳ эса ар Роҳиймман деяпти. “Мен келажагинг учун ҳам қайғурдим”, дейди... ар Роҳман ар Роҳийм. Субҳоналлоҳ!

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан Роҳман ва Роҳийм ҳақида сўралганда у киши: “Ар Роҳман бу дунё учун, ар Роҳийм эса мусулмонлар учун кейинги ҳаёти охират учун”, деб жавоб берганлар. Қисқа, лекин қандай улуғ жавоб! Бу жавобнинг нақадар улуғлигини англашимиз керак. Чунки у киши бу исмда бу дунёнинг тугайдиганлигини кўра олганлар. Тугалланганлик Роҳман исмда келаяпти ва яна Роҳийм исмда эса доимийлик, охиратнинг келгуси ҳаётнинг доимийлигини кўра олганлар. Шунинг учун ҳам узоқ тушунтирмасдан аниқ ва лўнда қилиб жавоб берганлар. Субҳаналлоҳ!

Ар Роҳман ар Роҳийм... Ҳозир сизларга мактабдаги ўқитувчилик фаолиятимдан мисол қилиб келтирмоқчиман. Мен мактабга келган ёш ўқитувчи эдим. Қолганлар эса мендан анча тажрибага эга бўлган ўқитувчилар эди. Лекин улар болаларга нисбатан жуда ҳам қаттиққўл эдилар. Синфга киришлари билан болаларнинг юзи ўзгариб қолар эди. Мен эса биринчи дарсда болалар билан дўстлашишга ҳаракат қилдим, ҳазиллашдим, фокуслар кўрсатдим, қизиқарли воқеаларни гапириб бердим. Дарс тугагандан сўнг болалар орқамдан кетманг, деб ялиниб қолишди. Балки улар мени яхши кўриб қолишгандир, ёки мендан сўнг кейинги дарсга қаттиққўл ўқитувчини келишини исташмаётгандир. Балки улар мен билан дарс ўтишни ҳоҳлаётгандирдар? Ҳайронман, нима учун бу ўқитувчилар қаттиққўл? Нега болаларнинг хурсанд бўлиб таълим олишларига имкон бермайдилар? Нимага болалар билан дўстлашмайдилар?

Мендан дарс қандай ўтди, деб сўрашганида мен ҳали дарс ўтмаганимни, ҳозир болалар билан танишиб, дўстлашаётганимни айтсам, улар менинг устимдан кулдилар. Мен эса ўзимга ўзим “йўқ, менда бундй бўлмайди” деб ўйладим. Шундай қилиб, мен энди дарс ўтишни бошладим. Қарасам, болалар дарс эшитишни ҳоҳламаяптилар, жойларида ўтирмаяптилар, мендан яна фокуслар кўрсатишимни, қизиқарли воқеалар айтиб беришимни талаб қиляптилар, бир-бирлари билан уришяптилар. Бир бола эса бировнинг қаламини тортиб олиб менга қараб туриб деворга ўз исмини ёзаяпти. Унга эса ўртоғи: қара, ўқитувчи кўриб турибди, деса у ҳеч нарса қилмайди, у яхши ўқитувчи деб деворга ёзишни давом этди.

Шунда мен бир нарсани тушундимки, сен фақат севгингни, меҳрингни бераверсанг, севги ва меҳр, севги ва меҳр кўрсатаверсанг, одамлар сенинг шу феълингдан фойдаланишлари,  суистеъмол қилишлари мумкин экан. Бошқа бир мисол келтираман: Хўжайин ўз қулга “Сен менинг қулимсан, лекин мен сени қийнаб ишлатмоқчи эмасман. Лекин мана бу чизилган чизиқнинг бу томонига ўтмайсан. У томонда эса хоҳлаганча юравер, ишларингни қилавер”...

Демак, қул ўзини озод деб ҳисоблаши мумкин, фақат шу чизиқдан ўтмаса бас. Бир куни қул ана шу чегара чизиққа келиб қолди ва сирғаниб чегаранинг у ёғига йиқилиб тушди. Унинг хўжайини эса буни кўрди, аммо кўрмаганликка олди. У болахонада курсида ўтириб кузатиб ўтирар эди. Қул дарҳол ўнидан турди ва хўжайин кўрганмикан, деб хўжайин томонга қаради.

Хўжайин эса унга ҳеч нарса демади. Кейинги куни яна ана шу чизиқ чегаранинг ёнига келиб қолди ва ёлғондан йиқилиб чегаранинг у ёғига ўтди. Хўжайинига қараса, у ҳеч нарсани кўрмагандек болохонада ўтирар эди. Кейинги куни эса у атайин эмас, тўғридан-тўғри бир оёғини чизиқнинг нариги томонига қўйди ва хўжайини қандай қабул қилаётганини текшириб қараб турди. Лекин хўжайини ҳеч нарса демади. У иккинчи оёғини ҳам чизиқдан ташқарига қўйди. Бир, икки ой шундай қилиб чизиқнинг бу томонига  ўтадиган, вақтини шу ерда ўтказадиган бўлди. Яна хўжайин қандай қараётганини ҳам текшириб кўрарди. У энди бахтли эди. Хоҳласа у томонга ўтади, хоҳласа бу томонга ўтади. Хўжайини эса қўли билан ишора қилиб қўярди холос. Ва ниҳоят бир куни хўжайин қулини чақиради: “Мен сенга чизиқнинг бу томонига ўтмагин деб шарт қўйган эдимми? Ҳа, шундай деган эдингиз. Лекин сен чегарадан ўтдинг. Бир марта бехосдан ўтдинг. Кейин эса ўзингни худди сирғаниб тушгандек қилиб ўтдинг. Ва секин аста сенга мумкин бўлмаган жойда кўпроқ вақтингни ўтказдинг. Мен эса сенга ҳеч нарса демай неча марта кесиб ўтганингни санаб ўтирдим. Сен чегарани 5680 марта кесиб ўтдинг. Энди мен сени шартни бузганинг учун шунча марта таъзирингни бераман (қамчилайман)”... Биласизми бу қандай маънога эга?

Бу қулнинг хўжайини шундай деяптики, “сен менинг севгим, меҳрибонлигимдан фойдаландинг. Лекин мен сенинг хўжайининг эканлигмни, сенинг устингдан мен ҳукмрон эканлигимни ва сени жазолашим муқаррар эканлигини унутдинг. Токи сен менинг меҳрибонлигимни ўзингнинг фойданг учун ишлатар экансан, мен сенга бўлган меҳрибонлигимни тарк этаман. Сен менинг ҳукмронлигим билан ҳазиллаша кўрма!”.

Агар тушунган бўлсангиз, мен қул ва хўжайин, унинг чегараси ҳақда гапирмаяпман. Мен буни Аллоҳ билан бўлаётган муносабатимиз ҳақида гапиряпман. Агар Аллоҳ ҳамма вақт ар Роҳман, ар Роҳийм бўлса, унда одамлар ўзларининг фойдалари учун Унинг ғамхўрлигидан, меҳрибонлигидан фойдаланган бўлар эдилар. Аллоҳ шунчаки ар Роҳман, ар Роҳийм эмас, балки У таъкидлаб: “Малики явмиддин” - бизга жазо бергувчи ҳам эканлигини айтаяпти.

Жазо Кунининг Подшоҳи... Жуда оддий таржима. Явмид –дин - Жазо, қиёмат куни.

Жазо, қиёмат сўзи бу ерда дин бўлиб келяпти. Дин – араб тилида адолатли муносабат маъносида келади.

Арабларда “сен одамларга қандай муносабатда бўлсанг, одамлар ҳам сенга шундай муносабатда бўладилар” деган гап бор. Бошқача қилиб айтганда оятда сен билан адолатли муносабатда бўлинади” дейиляпти. Бу оятда бизга Ислом динининг муҳим фалсафий тамойиллари очилиб боради. Қиёмат Кунида икки ҳил ҳисоб бор: Ё Аллоҳ сенга ўз севгиси меҳрибонлигини кўрсатади, ёки сен Аллоҳнинг адолатли ҳукмини кўрасан. Аллоҳ сенга ё меҳрибонлик, ё жазо демаяпти. Йўқ меҳрибонлик ҳам, ғазаб ҳам эмас. Ёки севги ва меҳрибонлик, ёки адолат. Биз бу нарсаларнинг нима эканлигини англашимиз керак. “Ҳисоби ясира”. Қиёмат кунида баъзи одамларнинг амал китоблари ўнг қўлларига берилади. Бу китоб нима? Мазкур китобда нима бор? Бизнинг барча қилган ишларимиз. Худди биз мактабда назорат иши топширгандек. Баъзан ўқитувчи кейин текшираман деб олиб қўяди, баъзан эса олдингизда текшириб беради. Унинг қизил ручкаси дафтарингизга ёзаётганда сиз ҳаяжонлашишни бошлайсиз.

Одамлар ҳам шу куни ҳаяжонда, қўрқувда бўладилар. Ҳадисга кўра фаришталарга тезроқ кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Фаришталар эса китобни очмай, сўроққа тутмай: “жуда яхши ўтиши мумкин” деб, сизни ўтказса, хурсанд бўлиб кетганингиздан: “мана, менинг китбим, мана ўқинг,” деб ҳаммага гапирасиз. Аллоҳнинг менга мукофоти борлигини  билар эдим... дейсиз...

Амал китоби чап қўлга берилганлар эса Қуръонда баён қилинишича уларга бу китоб орқаларидан берилар (қўллари орқаларига қайирилган ҳолда) экан. Шундай бўлса, демак, сенинг натижаларинг яхши эмас. Лекин сен бу нарсаларнинг қанчалик ёмон эканлигини билмайсан. Чунки китобинг орқа томонингда.

Бундай ҳолга тушган одам фаришталарга: нима ёзилган, мен ҳеч нарса кўрмаяпман, дейди. Шунда фаришталар унга китобни кўрсатадилар. Албатта фаришталар унга: “ҳаммаси яхши, ўтиб кетаверинг,” демайди. Улар китобни очадилар ва ҳар бир варақни бирма бир ўқийдилар. Шу ҳақда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Кимки, Қиёмат кунида сўроқ қилинар экан унинг ҳолига вой!  Кимки Қиёмат кунида сўроқ қилинар экан, тамом!” Бошқача қилиб айтганда агар фаришталар: бир дақиқа, китобингизни бир кўрайлик, деса, китобни очиб, бир бир варақлаб кўрса, Улар бу дунёда нима қилганларингни, амалларингни уларнинг олдида тикка турган ҳолингда худди видеотасмада кўргандек кўрадилар. Агар ҳаммаси бирма бир кўриб чиқилса, ҳолимизга вой! Бу ёзувлар ўйлаб топилган бўладими? Айбловлар бандасига адолатсиз қўйиладии? Йўқ! Қиёмат кунида Аллоҳ баъзи одамларга раҳм қилади, Ўзининг марҳаматини кўрсатади: Мен сизларнинг китобингизни очмайман, ўтаверинглар! Лекин баъзи одамларга Аллоҳ амал китобини очишни буюради ва шу куни уларга адолатли ҳукм қилинади. Иккита нарса: ё марҳамат, ё адолат! Биз ҳаммамиз Қиёмат кунида Аллоҳнинг раҳматига, марҳаматига муяссар бўлишни истаймиз. Бироқ биз бу дунёда Аллоҳнинг раҳматидан  ўзимизнинг, нафсимизнинг фойдаси учун учун фойдаланган бўлсак-чи? Шундай инсонлар борки, бировнинг ҳақидан қўрқмай ҳаром йўллар билан пул топадилар, ароқ ичадилар, чекадилар, бировларга зулм қиладилар, ёмонлик қиладилар, ҳасад қиладилар, ёлғон гапиришдан, туҳмат қилишдан тоймайдилар, ҳаром нарсаларни томоша қиладилар. Аммо шу билан бирга Аллоҳ севгучи, марҳаматли, бизни кечиради деб гапирадилар. Бундай ҳолда бу инсон Аллоҳнинг марҳаматидан ўз фойдасига фойдаланмоқчи бўлади. Унинг марҳаматини суистеъмол қилади! Бу оғир жиноят! Аллоҳ бу нарсаларнинг барчасини бир мезонга солган. Бир томондан бизнинг тасаввуримиз ва ўйлаганимиздан ҳам юқори бўлган Аллоҳнинг севгиси ва марҳамати – У ҳар доим сен учун очиқдир. Лекин бошқа томондан сен Унинг севгисидан, марҳаматидан ўз нафсинг учун фойдаланиб ҳоҳлаган ишингни қилишни бир дақиқа бўлса ҳам ҳаёлингга келтира кўрма. Чунки сен Унинг марҳаматидан шундай маҳрум бўласанки, Субҳаналлоҳ!

Нўъмон Али ХОН.

Юлдузхон АМИРЖОНОВА таржимаси

 

1-мақола

2-мақола

3-мақола

4-мақола

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!