“Фотиҳа” сурасини қайта англаш ёхуд биринчи сура тафсири (11-мақола)

23:55 24.04.2018 348

Келинг, яна бир оз орқага қайтамиз. “Фотиҳа” сураси бошқа масалаларни ҳам бир-бирига мувофиқлаштиради. Оятда келган Раҳмон ва Раҳим Аллоҳга бўлган умидни акс эттиради. Лекин, бу агар кўр-кўрона умид бўлса, инсон маъсулиятсиз бўлиб қолади. Оятнинг қаерида маъсулият ҳақида гапирилади? “Қиёмат Кунининг Эгаси”. Аллоҳ умид билан масъулиятни икки оят орасида бир бирига (мувозанатни) мувофиқлаштириб қилиб қўйди. Яна икки тушунча бу оятни мувозанатлантириб туради: Агар сиз фақат мақтайверсангиз, унда бу мақтов сунъий бўлиб қолади; Агар сиз фақат миннатдорлик билдираверсангиз, мақтовни бир чеккага суриб қўйган бўласиз. Мақтов билан миннатдорликни қандай мувофиқлаштириш мумкин? Биз “Алҳамдулиллоҳ” деймиз ва бу билим билан амални мувофиқлаштиради, биргаликда улар тўри йўлдан бошлайди. Кимда билим бўлиб, амал бўлмаса – уларга Аллоҳнинг ғазаби тушади; ким билмасдан, билимга эга бўлмай ёмон ишлар қилса – адашган ҳисобланади. Суранинг бошида “оламлар Роббиси “дейилади. Бу ерда барча оламлар, Ер юзида яшаган ва яшаб ўтган барча одамлар, барча халқлар кўзда тутилади. Суранинг охирида эса Аллоҳ бизга барча оламдаги уч тоифа одамлар: ё бу одамлар тўғри йўлдаги ва Аллоҳ марҳамат қилган одамлар; ё Аллоҳнинг ғазабига учраган одамлар; ё адашган одамлар бўлади.

Барча инсоният мана шу уч тоифадан бирига бўлинади. Бу дунёдаги ҳар бир инсон ё Аллоҳ тўғри йўлга бошлаган ва марҳамат қилган инсон бўлади, ё Аллоҳнинг ғазабига учраган, ёки ҳанузгача жоҳил ва адашган бўлади. Фақат 3 тоифадаги инсонлар бор, бошқа тоифа йўқ, тамом! Сура орқали биз Оламлар нима эканлигини билиб оламиз.

“Фотиҳа” сураси қисман индивуал мурожаат билан боланади. Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Мақтов, ҳамд жамоа билан амалга оширилса-да, у алоҳида ҳар бир инсоннинг юрагидан келиб чиқади. Агар сиз ҳамд, мақтовни жамоа бўлиб айтсангиз ҳам, барибир ҳар бир инсон ўз юрагидан айтиши керак. Чунки Аллоҳ инсонларнинг ҳар бирига алоҳида баҳо беради.

Аллоҳ бу – Робб. Робб билан қул ўртасидаги ўзаро муносабат бу ҳар бир инсоннинг худо билан бўлган шахсий муносабатидир.

Аллоҳнинг Раҳмонлиги алоҳида инсонларгами ёки барчагами? Биринчи навбатда ҳар бир инсонинг ўзига алоҳида бўлади. Қиёмат кунида Аллоҳ ҳар бир инсон билан алоҳида ҳисоб қилади. Ҳар бир инсон якка ўзи Аллоҳ олдида туради. “Фотиҳа” сурасининг бошланиши алоҳида инсоннинг ўзига тегишли. Суранинг ўртаси ва охирида эса жамоа сифатида гапирилади: “Сенгагина сиғинамиз, Сендангина ёрдам сўраймиз, бизни тўғри йўлдан бошлагин ва ҳоказо.

Қуръондаги барча оятлар бир-бирига мутаносиб, бир-бирига мувофиқлаштирилган.

Биз ҳозир биринчи сура ҳақида гапираяпмиз. Қуръоннинг охирги сураси – Одамлар – “Нос” сураси: “Одамлар Роббисидан. Одамлар Подшоҳидан. Одамлар Илоҳидан паноҳ сўрайман” деб бошланади. “Фотиҳа” сураси руҳий кўтаринкилик сўзи билан бошланади, мақтов билан бошланади. «Одамлар» сураси эса: “Одамлар Илоҳидан паноҳ сўрайман” деб бошланади. Бу хавотирли, қўрқинч (негатив) сўзлари. “Фотиҳа” сураси от билан бошланади, “Нос” сураси эса феъл билан бошланади; “Фотиҳа” сурасида Аллоҳга мурожаат кўпликда келади: Сенгагина сиғинамиз, Сендангина ёрдам сўраймиз, бизни тўғри йўлдан бошла... “Нос” сурасида эса мурожаат бирликда келади: “Айтинг, паноҳ тилаб илтижо қиламан”. Биз эмас, мен паноҳ тилаб илтижо қиламан; “Фотиҳа” сурасида биз икки тоифа одамларга ўхшаб қолмаслигимиз ва шундан эҳтиёт бўлишмиз айтилади: Аллоҳнинг ғазаби тушган одамлар ҳамда адашган одамлар; Агар “Нос” сурасига эътибор қилсак, бу сурада ҳам салбий таъсир этувчи икки тоифа одамлар борлиги маълум бўлади, лекин ҳар бири алоҳида таъсир кўрсатади.

Аллоҳ: дилларга “Беркиниб, кўриниб турувчи васвоснинг. Одамлар қалбига васваса соладиганнинг.Жинлардан ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан, деб айт”, дейди. Субҳоналлоҳ! Бу ерда ҳам икки тоифа!

Улуғ Аллоҳ айтадики: “Айтинг, паноҳ тилаб илтижо қиламан” - кимга? Одамлар Роббисига. “Фотиҳа” сураси Оламлар Роббиси, деб бошланади. “Нос” сурасида эса Аллоҳ: “Одамлар Подшоҳи” деяпти. “Фотиҳа” сурасида биз нимани кўряпмиз? – Қиёмат кунининг Подшоҳи. “Нос” сурасида “Илаҳийн нас” – одамлар Илоҳига. Илоҳ – бу яккаю ёлғиз одамлар сиғиниши лозим бўлган илоҳ. “Фотиҳа” сурасида нима дейилаяпти? “Фақат Сенгагина сиғинамиз”, шу тарзда бу маъно бутун Қуръонда акс этади. Мана Қуръоннинг мукаммаллиги! Ака-укалар, опа-сингиллар! Бу “Фотиҳа” сураси! “Фотиҳа” сурасидаги битта суранинг ўзи Қуръоннинг нақадар олий даражада мукаммалигини англаб етишингизга кифоя қилади.

Мен маърузамни якунлар эканман, сизлар билан “Фотиҳа” сурасидаги аён бўлган улуғ мувозанат ҳақида ўртоқлашмоқчиман. Мен учун уларнинг ҳаммаси ақл бовар қилмас даражада ажабланарли. Лекин ҳаммасидан устун туради.

Тўрт хилдаги қарама қаршилик ва тўрт хилдаги келишмовчиликлар (конфликт) мавжуд.

1. Биринчи келишмовчликнинг кўриниши бу жисм билан қалбнинг келишмовчилиги – менинг юрагим Аллоҳга қараб интилади ва шу юрагим дунёвийликка ҳам интилади. Менинг ичимда ўзаро жанг кетади. Сизнинг ҳам ичингизда ҳам шу аҳвол. Ҳеч бир инсон йўқки, унинг ичида ана шундай жанг кетмаса. Бизда ҳам маънавий, ҳам моддий нафс бор. Биз жаннатнинг гўзаллигига интиламиз, шу билан бирга бу дунёдаги гўзалликка ҳам интиламиз. Биз бу нарсадан қутула олмаймиз. Бизнинг ичимизда доимий равишда ана шундай келишмовчилик юзага келади, жанг бўлади. Бу биринчи келишмовчилик.

2. Иккинчи келишмовчилик – бу аёл ва эркак орасидаги келишмовчилик. Аёл ва эркак. Улар ҳамма вақт бир бирларига муҳтожлар. Лекин шу билан бирга бир бирларини кўра олмайдилар. Бу кўра олмасликнинг тарихи узун. Эркакнинг қандай ҳуқуқи бор? Аёлнинг қандай ҳуқуқи бор? Агар аёлларга ҳал қилиш ҳуқуқи берилса, унда улар эркакларнинг ҳуқуқига тажовуз қиладилар. Агар эркакларга ҳамма нарсани ҳал қилиш ҳуқуқи берилса, улар ҳам аёлларнинг ҳуқуқига тажовуз қиладилар. Бу азалий келишмовчилик. Мисол келтираман: Биз биламизки, эр-хотин ўртасидаги никоҳ судлар томонидан бекор қилинади. Агар ажрашиш бўйича судья эркак бўлса, ўзи ҳам худди шу ишни бошидан кечирган бўлса ва унинг олдида шу иш турган бўлса, у ишни кимнинг фойдасига ҳал қилади? Албатта у эркак томонда бўлади. Чунки у эркак. У аёл сифатида фикрлай олмайди. Агар судья аёл киши бўлса, у ҳам шу нарсадан ўтган бўлса, яхшиси унинг кўзига эркак кўринмагани маъқул. Уни майда майда бўлакларга бўлиб ташлайди. Биз ҳеч нарса қила олмаймиз. Эркак бу эркак, аёл бу аёл. Шунинг учун ҳам эркак ва аёл ўртасида ижтимоий келишмовчиликлар бўлиб туради. Кимда қандай ҳуқуқ ва мажбурият – бу иккинчи келишмовчилик.

3. Учинчи келишмовчилик – бу капитал билан иш ўринлари ўртасида. Соддароқ қилиб айтилганда, бошлиқ билан унга тобе бўлган одамлар орасида. Бошлиқ ўз хизматчисига: сен кўпроқ ишлашинг ва камроқ ҳақ олишинг керак, дейди. Хизматчи эса: мен камроқ ишлашим ва кўпроқ ҳақ олишим керак, дейди. Уларда қарама-қарши фикрлар. Бошлиқ сен кўп ишлаб кам дам олишинг керак, дейди, ишчи эса мен камртоқ ишлаб кўпроқ дам олишим керак дейди. Бу азалдан бошлиқ ва ишчи орасидаги бўлиб келган қарама қаршилиликлар. Шунинг учун ҳам касаба ташкилотлари юзага келган. Бу капитал билан ишчи ресурслари орасдаги қарама қаршиликлар туфайли юзага келган.

4. Тўртинчи келишмовчилик – бу ҳукумат ва халқ. Қайси мамлакатда яшашингиздан қатъи назар, ҳамма жойда давлат бюджети учун кўпроқ солиқ йиғишга, кўпроқ назорат қилишга ҳаракат қилинади. Одамлар эса солиқ тўламасликни, озод бўлишни истайдилар. Агар ҳамма нарсани ҳукуматга топшириб қўйсангиз, ҳукумат диктаторга айланади. Лекин ҳамма нарсани ҳал қилишни халқнинг ўзига топшириб қўйилса тартибсизлик, хаос юзага келади. Шунинг учун ҳам мувозанат керак. Бу мувозанатни излар эканмиз, биз уни адолат деб атаймиз. Халқ ва давлат ўртасдаги мувозанатни излаш, бошлиқ билан хизматчи ўртасидаги мувозанатни излаш, эркак ва аёл ўртасидаги мувозанатни излаш.

Ўз ўзидан савол туғилади: нима адолатли-ю, нима адолатсиз эканлигини ким ҳал қилади?

Бу “Фотиҳа” сурасиинг яна бир мўъжизаси – охирги кўрсатма. Охир оқибатда ҳар бир инсон ё эркак ё аёл. Ё эркак сифатида фикрлайди, ё аёл сифатида фикрлайди; ҳар бир инсон ё бошлиқ бўлиб фикрлайди ё хизматчи бўлиб фикрлайди, ҳар бир инсон ё давлат манфаатини ҳимоя қилади ё халқ манфаатини ҳимоя қилади. Худди бу қарама қаршиликлар ҳеч қачон тугамайдигандек. Биз қалб билан жисм ўртасидаги қарама қаршилик ҳақида гапирмадик. Баъзан қалб ютиб чиқади, баъзан жисм.

Гоҳида инсонлар моддюнчи бўлиб бораверадилар ва қалблариинг эҳтиёжини унутиб қўядилар. Бошқалар эса: йўқ, биз маънавий-руҳий олами шаклланган  бўлишимиз керак, деб шу даражада бўладиларки, улар нормал овқат емайдилар, дуч келганча кийинадилар, ўзларини ғалати тутадилар. Улар шу ҳаётни маънавий руҳий ривожланш деб ўйлайдилар. Йўқ. Бу маънавий руҳий ўсиш эмас, ғалати, тушуниб бўлмайдиган хулқ атвор. Биз бу дунёда маънавий руҳий ўсиш билан ўзимизнинг яшашимиз орасидаги мувозанатни топишимиз керак. Бу мувозанатни қандай топамиз? Аллоҳ Буюк. У бизга ушбу сурада битта жумла орқали қандай қилиб мувозанатни топиш хабарини беради: “бизни тўғри йўлдан бошла” – ҳеч қачон эркак томонга ҳам, аёл томонга ҳам оғмайди, қалб томонга ҳам жисм томонга ҳам оғмайди, капиталга ҳам ишчи томонига ҳам оғмайди, ҳукумат томонга ҳам, халқ томонга ҳам оғмайди. Бу бизга баҳтли ҳаётни берадиган ўртадаги йўл! Субҳоналлоҳ! Ахир Аллох менинг қалбим ва жисмимни яратган. У иккаласи ҳақида қайғуради. Эркак ва аёлни яратган, У бошлиқни ва хизматчини яратган. У ҳукуматни ва халқни яратган. Аллоҳ улар учун ҳам, булар учун ҳам қайғуради. Бизнинг ҳаётимизга мувозанатни инъом эта олган яккаю ёлғиз Ўзидир. Унинг кўсатмаларига риоя қилсак, биз ўша мувозанатни топамиз. Бу ҳозирги кунда инсонлар муҳтож бўлаётан эҳтиёж. Биз тугашини истаётган кураш. Субҳаналлоҳ!

Нўъмон Али ХОН.

Юлдузхон АМИРЖОНОВА таржимаси

 

1-мақола

2-мақола

3-мақола

4-мақола

5-мақола

6-мақола

7-мақола

8-мақола

9-мақола

10-мақола

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!