Франция Сурияга ҳужум қилишга тайёр, агар…

11:00 14.02.2018 897

Президент Эммануэль Макрон агар Сурияда кимёвий қуроллар ишлатилгани исботланса, Франция бундай қуроллар ишлаб чиқариладиган ёки сақланадиган жойларга зарба беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Айни пайтда Макрон Сурияда кимёвий қурол ишлатилганини исботловчи маълумотга эга эмаслигини билдирди.

Аввалроқ Суриянинг Гута туманида Башар Асад қўшини кимёвий қурол ишлатгани ҳақида хабарлар тарқаган эди. Аммо Сурия ҳукумати бу айбловни рад этди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!