Францияда мусулмон узун соқоли сабаб ишдан бўшатилди

20:40 13.01.2018 541

Франция пойтахтида мусулмонлар жамоаси даъвогарлиги остидаги суд бўлиб ўтади. Аэропортни қўриқлаш билан шуғулланувчи Securitas фирмаси ўзининг тўрт нафар собиқ ходими билан судлашади.

Мусулмонларнинг сўзларига кўра, улар 2015 йилда бўлган Париж терактидан сўнг узун соқолини қисқартиришни истамагани сабабли бўшатилган, дейилади golosislama.com сайти тарқатган хабарда.

Даъвогарларнинг фикрига қараганда, собиқ иш берувчи суд олдида диндан келиб чиққан ҳолда одам ажратгани ва ташқи кўринишга қараб ходимни бўшатгани учун жавоб бериши зарур.

Мусулмонлар судда Securitas қўриқлаш фирмасини жазолашини, уларни ноҳақ бўшатгани ва камситгани учун 53 минг евро жарима тўлашларини сўрамоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!