Германия мусулмонлари масжидлар яхшироқ қўриқланишини истамоқда

14:00 18.03.2019 602

Янги Зеландия масжидларида рўй берган терактдан кейин Германия мусулмонлари марказий кенгаши раиси Аман Мазиек масжидларда хавфсизлик чоралари кучайтирилишини талаб қилди. 

Мазиек Heilbronner Stimme нашрига берган интервьюсида ҳар сафарги ҳужумдан кейин масжидлар атиги икки ҳафта яхши қўриқланишини айтди. Бу эса ҳуқуқ-тартибот органларига бўлган ишончнинг камайишига олиб келмоқда, кўпчилик уларнинг муаммолари ва хавотирлари жиддий қабул қилинмаяпти деган фикрда. 

Айни пайтда ички ишлар вазири Хорст Зеехофер Германиядаги диний муассасалар ҳам террорчиларнинг эҳтимолий нишони эканини ва зарурат туғилганида масжидлар кучайтирилган тартибда қўриқланишини билдирди. У Германияда исломофобия муҳити борлиги тўғрисидаги сўзлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!