Германияда масжидга ҳужум уюштирилди

10:00 28.01.2019 801

Германиянинг Менден шаҳридаги “Яшил” масжиднинг ойналарини номаълум киши ёки кишилар синдириб қочди, дея хабар бермоқда “Анадолу”.

Ҳужум эрталаб содир этилган. Жиноятчи(лар) масжиднинг пастки қаватидаги ойналарни синдириб ичкарига кирган ва таҳоратхонадаги қоғоз сочиқларни ёқиб, ёнғин чиқаришга уринган.

Полиция кузатув камераларини ўрганяпти. Ҳодиса бўйича суриштирув бошланди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!