Грецияда шариатга қонунан чеклов ўрнатилди

23:30 12.01.2018 1163

Греция парламенти 1923 йилдан бери Фракиядаги мусулмон озчилик учун амал қилиб келаётган шариат қонунларини сезиларли даражада чеклашни кўзда тутувчи қонунни маъқуллади.

РИА Новости хабарида айтилишича, энди оилавий масалалар (никоҳ, ажрашиш, мерос ва ҳоказо) бўйича муфтийга мурожаат қилиш шарт эмас. Бунинг ўрнига мусулмонларга судга мурожаат қилиш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, янги қонун муфтийни ва унинг маошини тайинлашни, унинг ваколатлари ва вазифаларини тартибга солади.

Эслатиб ўтамиз, Фракияда шариат судлари 1923 йилдан бери Греция зиммасига олган халқаро мажбуриятларга мувофиқ фаолият кўрсатиб келади. Грециянинг 1919-1922 йиллардаги грек-турк урушидаги мағлубияти ва икки давлат ўртасида аҳоли алмашинувидан кейин у ерда 100 мингга яқин мусулмон қолган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!