Хабарлар дайжести: Андижондаги нефт кони, Саудияда аёллар терговчи, Озарбайжонда Илоҳиёт институти – ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

14:00 14.02.2018 333

1. Суриялик фаоллар Ғутани қутқаринглар кампаниясини бошлашди. Фаоллар берган изоҳларида: 5 йилдан буён давом этаётган қамалда 400 минг маҳаллий аҳоли вакили қийналиб келади. Бунинг барчаси бутун дунё кўз ўнгида ва қулоқлари остида рўй бермоқда.

2. “Исроил 11 яшар қиздан қўрқяпти”. Рамаллоҳдаги бир мактабнинг 6-синфида ўқийдиган Жана Исроилнинг фаластинликларга нисбатан ҳақсизликларини расмга олиб, интернет орқали тарқатиш билан шуғулланади. Уни минглаб интернет фойдаланувчиси кузатиб боради.

3. Уламолар Ғазодаги шифохоналар эҳтиёжини қондиришни талаб қилишяпти. Намойишчилар ҳукуматдан ўз масъулиятини бажаришни, шифохоналарни қайта очишни ва уларни электр энергияси ва етишмайдиган тиббиёт анжомлари билан таъминлашни талаб қилишди.

4. Мармара университети Туркияда Қуддус ҳақида тадқиқот олиб борадиган марказни очади. Туркия халқаро таълим муассасаси Мармара университетидан Қуддус тадқиқот марказини ташкил қилиш ҳақида таклиф олган. Кеча йиғилишда муасасаса бу таклифни маъқуллаган. Марказ кечаги йиғилишда тасдиқланган низом бўйича фаолият олиб боради.

5. Саудия Арабистонида аёлларга терговчи бўлишга рухсат берилади. Аёл терговчилар хизмат доирасига “турли махсус функциялар”, жумладан жиноий терговларни олиб бориш, судда маълумотлар бериш, ҳукмлар ижро этилишини назорат қилиш, маҳбуслар билан уларнинг шикоятлари бўйича мулоқот қилиш ҳамда маҳбусларнинг озод қилиниши муддатларини назорат қилиш киради.

6. Қуръон мусобақасини туриб эшитишга ҳам рози содиқ муслималар. Саройда тайёрланган ўриндиқлар ташриф буюрганларга етмаганидан, Қуръон мухлислари туриб кузатишга ҳам рози бўлмоқдалар.

7. Эрон ва Туркия яқин ҳамкорлик ўрнатишга тайёр. Руҳонийнинг сўзларига кўра, “минтақадаги кўплаб таҳдидлар бошқа мусулмонлар давлатлар қатори Эрон ва Туркиянинг ҳам манфаатларига салбий таъсир қилади. Икки мамлакатнинг минтақавий ва халқаро масалаларда жуда яқин алоқаларини инобатга олган ҳолда, ҳамкорлик ва сиёсий маслаҳатлашувлар шубҳасиз давом этиши керак”.

8. Видео. Андижонда сўнгги 10 йилликдаги энг йирик нефть кони топилди. Қудуқда олиб борилган геологик изланишлар натижасида маълум бўлдики, ушбу қудуқнинг бир кунлик дебити суткасига 70 тоннани ташкил этади. Бу каби нефть кони Ўзбекистон нефть ва газ тарихида охирги 10 йилликда очилгани йўқ.

9. Озарбайжонда Илоҳиёт институти очилади. Институтни ташкил қилишдан кўзланган асосий мақсади, диний соҳада фаолият юритадиган юқори малакали кадрлар тайёрлашдан иборат.

10. Пентагон Россияни ИШИДга қарши курашга халал беришда айблади. АҚШ Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Москва Вашингтонни ва унинг иттифоқчиларини Сурияни тарк этишга мажбурламоқда. Ҳолбуки, Россиянинг ўзи уруш тугаганини эълон қилишига қарамай, ҳалигача Сурияда қолмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!