Хабарлар дайжести: Францияда Исломга муносабат ўзгармоқда, Кўкалдош мадрасасининг расмий сайти ўз фаолиятини бошлади – ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

14:00 13.02.2018 245

1. Шавкат Мирзиёев шайх ҳазратлари нима учун юртдан чиқиб кетганлигига ойдинлик киритди. «Ҳаёт бешафқат бўлади, деганидай, у одамга ҳам туҳмат, ғийбатлар кўп бўлган. 1993 йил у одам кўчиб кетишга мажбур бўлади" - деб айтди Шавкат Мирзиёев.

2. Олиму уламоларимиз Саудияда меҳмон бўлишди. Улар 10 кун давомида Мадинаи мунаввара шаҳридаги Уҳуд тоғи, Қубо ва Қиблатайн масжидларини зиёрат қилишди.

3. Кўкалдош мадрасасининг расмий сайти ўз фаолиятини бошлади. Сайтда тузилма, мақолалар, талабаларга, абитуриентларга, илм, медиа каби қизиқарли ва керакли бўлимлар мавжуд.

4. Шавкат Миризёев: "Бизга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга ўхшаган одамлар етишмайди". "Агар очиғини айтсак, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга ўхшаган буюк одамлар ҳозир етишмаяпти", деб айтган Шавкат Мирзиёев.

5. Буюк Британия ташқи ишлар вазирлигининг барча ходималари ҳижоб ўрашди. Халқаро ҳижоб куни муносабати билан бошига рўмол ўраган вазирлик ишчилари муслима аёлларига тақлид қилганидан беҳад хурсанд бўлдилар, деб хабар беради "Info.islom.uz" сайти "The Daily Mail"га таяниб.

6. Исмоил Муҳаммад Содиқ: “Бизга ана шундай халқпарвар йўлбошчи ато этган Парвардигоримизга ҳамдлар айтиб, юртбошимизнинг ҳаққига холис дуолар қилайлик!” Islom.uz портали раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ ўзининг фейсбукдаги саҳифаси орқали Президентимиз Шавкат Мирзиёевга марҳум устознинг хотирасига кўрсатилган эҳтиром учун ташаккур изҳор қилди.

7. Эрон янги баллистик ракетасини тақдим қилди. Таъкидланишича, ракета яратувчилари уни ҳам ҳаракатланувчи пуск қурилмасидан, ҳам шахтадан отиш имкониятини назарда тутишган.

8. Францияда Исломга муносабат ўзгармоқда. Якшанба куни чиқадиган "Journal du Dimanche" нашри учун 2-3 февраль кунлари ўтказилган сўровда қатнашганларнинг 56 фоизи Ислом дини француз жамияти нормаларига мос келишини айтган бўлса, 43 фоиз иштирокчи аксинча фикрда.  

9. Эронда Ислом инқилобининг 39 йиллиги нишонланди. Эрон оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, якшанба куни “Исломий инқилоб”нинг 39 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирларда миллионлаб кишилар иштирок этган. Қатнашчилар Исроил ва АҚШ байроқларига ўт қўйган.

10. Масжидлар қошидаги “Араб тили” курслари қачондан бошланиши маълум бўлди. 2018 йилнинг 1 мартидан эътиборан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, Тошкент шаҳри ва вилоятлар вакилликлари, масжидлар, халқаро марказлар ҳамда илмий мактаблар қошида “Араб тили” бўйича пуллик ўқув курслари ташкил этилади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!