Хаттот аёллар

10:20 10.01.2018 697

Маълумки, хаттотлик санъати билан аввалдан асосан эркаклар шуғулланиб келади. Туркиянинг Кўжаэли шаҳрида яшовчи 41 ёшли Шефика Улкер эса ўзи каби хаттот аёлларни етиштирмоқда.

Ўзининг айтишича, 9 яшарлигида масжидга борганида у ердаги арабий ёзувлардан қаттиқ таъсирланган ва шундан кейин хаттотликка қизиқиб қолган. Тинимсиз изланишлар натижасида моҳир хаттот бўлиб етишди.

“Кечалари ҳам ёзар эдим. Атиги икки соат ухлаб, эрталаб ёзганларимни олганча устозимнинг ҳузурига ошиқардим. Бу иш учун сабрли бўлиш лозим”, – дейди Шефика Улкер “Анадўлу” агентлиги журналисти билан суҳбатда.

У етти йил муқаддам турмуш ўртоғи билан бирга “Санъат уйи” номли устахона очган. Бу ерда бошқа аёлларга хаттотлик сирларини ўргатиб келмоқда. Шогирдлариинг энг ёши 37, энг каттаси эса 74 ёшда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!