Хайрулло Ҳамидов шеъри: Ифтор (бир пиёла сув билан рўза тутаётган суриялик аёлга)

17:30 02.06.2018 3765

Мозийни қучганда инсон фикрати,
Қалқиб чиққанида диёнат юза.
Юракни эзгувчи нола янгради:
«Бир пиёла сув-ла тутяпман рўза...»

Ҳар хил неъматлардан тортилар қўлим,
Опажон, азонлар янграр маҳали.
Сиз оғиз очасиз жаннатда бир кун,
Сизнинг ифторингиз кирмаган ҳали...

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!