“Ҳеч қачон Қуръондан ажрамаган”

19:40 09.01.2018 1114

Ўтган ҳафта охирида Саудия Арабистонида 147 ёшли Али Алакамий вафот этди, дея хабар бермоқда “Ал Арабия” нашри.

Марҳумнинг қариндоши Яҳё Алакамийнинг айтишича, шайх Али асосан ўзи етиштирган маҳсулотларни истеъмол қилган. Байрам дастурхонлари ва дўкондан олинган маҳсулотларни эса суймаган.

“Шайх ҳеч қачон Қуръонидан ажрамади. Машинада эмас, пиёда юришни маъқул кўрарди”, – дейди Яҳё.

Али Алакамий ҳатто умра зиёрати учун уйидан 300 километр узоқликдаги Маккага ҳам пиёда борган экан.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!