Янгиликлар

Хитой: мусулмонлар чўчқа гўшти ейишга мажбур этилди

2298

Хитой ҳукумати уйғур мусулмонларини анъанавий Хан фестивали Дуаню («Аждар қайиғи» фестивали) пайтида озчилик маданиятини йўқ қилиш учун чўчқа гўштидан қилинган чучвара ейишга мажбур этди. Бу баёнот Жаҳон уйғурлари конгрессида айтилди, деб ёзади Daily Mail.

Фаолларнинг сўзларига кўра, Пекин расмийлари уйғурлар нишонламайдиган байрамда атайлаб тақиқланган озиқ-овқатларни уларнинг уйларига олиб келишган. Ейишни истамаган мусулмонлар қайта тарбиялаш лагерларига юборилган.

"Хитойликларнинг байрамини нишонлашдан бош тортганлар, улар олиб келган таомни емаганларни Хитой маданиятини рад этганликда айблаб, лагерларга юборишлари мумкин эди", деди Жаҳон уйғурлари конгресси вакили Дилхат Рахит.

Associated Press шунингдек, Хитойда уйғурларга қилинган яна бир тазйиқ ҳақида ҳам хабар қилган. Нашрнинг хабар беришича, ҳукумат мусулмон аҳолисини чеклаш бўйича кенг кўламли кампаниянинг бир қисми сифатида улар орасида туғилишни камайтириш бўйича жиддий чораларни кўрмоқда. Аёллар мунтазам равишда ҳомиладорлик учун текширилади, юз минглаб одамлар абортлар ва стерилизация қилинган жарроҳлик амалиётларини ўтказганлар. Нашр томонидан ўрганилган статистикага кўра, сўнгги йилларда стерилизация ҳолатлари сони бутун мамлакат бўйлаб камайган бўлса-да, аммо уйғурлар яшайдиган Шинжонда у сезиларли даражада ошган.

АР мухбирлари бу каби хатти-ҳаракатлардан жабрланган 30 аёл билан ҳам суҳбатлашган. Уларнинг айтишича, куч ишлатилган амалиётлардан ташқари махсус лагерларда сиёсий ва диний соҳада “қайта тарбияланган”, уларнинг болалари эса бу пайтда болалар уйига жўнатилган.

COVID-19 пандемияси тезлашмоқда ва кўринишнинг охири йўқ – ЖССТ раҳбари

«Фоҳишаларга маъмурий қамоқ кор қилмаяпти!» 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитой-Ҳиндистон чегара келишмовчилиги барҳам топдими?

326 20:20 15.07.2020

Huawei компанияси Буюк Британияда тақиқ остида

394 12:00 15.07.2020

Уйғурлар масаласи: Хитой АҚШнинг санцияларини жавобсиз қолдирмоқчи эмас

1414 13:38 10.07.2020

Уйғур болалар оилаларидан тортиб олиняпти!

1449 11:45 10.07.2020

Коронавируснинг манбасини Хитойдан бошқа жойларда ҳам қидириш керакми?

505 15:24 08.07.2020

Жо Байден: “Россия ва Хитойга ишониб бўлмайди”

813 14:15 08.07.2020
« Орқага