"Хожа Бухорий" ўрта махсус ислом билим юртининг веб-сайти ишга тушди

11:30 14.02.2018 254

2018 йил 12 февраль куни Хожа Бухорий номли ўрта махсус ислом билим юрти мажлислар залида билим юртининг расмий веб-сайти “www.xojabuxoriy.uz” тақдимоти бўлиб ўтди. Унда билим юртининг барча ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди, дея хабар бермоқда ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги матбуот хизмати.

Мазкур сайт USAYT веб студияси томонидан техник жиҳатдан жуда қулай, фойдаланувчилар учун содда ва осон қилиб ишланди. Сайтда билим юрти таълим тизимига оид янгиликлар, илмий – оммабоп мақолалар, диёримиздан етишиб чиққан улуғ алломаларимиз ҳаёти ва ижоди ҳамда асарлари мунтазам ёритиб борилади. Шунингдек, “Мультимедиа” бўлимида фото, видео ва аудио материаллар билан танишиш мумкин.

Маълумки, ахборот технологиялари жамият тараққиётининг турли соҳаларига жадал кириб бормоқда ва уларни ривожлантириш учун хизмат қилмоқда. Ахборотга бўлган эҳтиёжни қондиришда интернет энг асосий хизматчига айланди.

Ўйлаймизки, билим юртининг “www.xojabuxoriy.uz” расмий веб-сайти соф исломий эътиқодни асрашда, уни ёшларга соф ҳолда етказиш ҳамда миллий ва диний қадриятларимиз ҳақида ҳар хил нотўғри, нохолис маълумотлар тарқалиб кетишини олдини олишда муносиб ҳисса қўшади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!