Ҳукумат таркибида ўзгаришлар рўй берди

21:15 13.02.2018 1420

Бугун ҳукумат таркибида бир қатор ўзгаришлар рўй берди.

Хусусан, Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси Муиджон Тоҳирий ишдан олиниб, Қўмитага бош прокурор ўринбосари, генерал-майор Муротжон Бердиалиевич Азимов янги раис этиб тайинланган.

Бундан ташқари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Тоирович Мирзаев истеъфога чиққан. Унинг ўрнига Юсупов Баҳодир Турсунович Қишлоқ хўжалиги вазири сифатида таништирилган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!